Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Путинни яна бир бор “ҳарбий жиноятчи” деб атади
Аввалроқ Жо Байден Fox News телеканали журналисти саволига жавобан Владимир Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб айтганди.
АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путинни яна бир бор “ҳарбий жиноятчи” деб атади.
“Украинадаги вайронкорликлар мен ҳарбий жиноятчи деб ҳисоблайдиган одам томонидан амалга оширилмоқда”, деди Оқ уй раҳбари Полшага ташрифи чоғида.
Унинг қўшимча қилишича, "бу юридик нуқтаи назарга мос келади".
Аввалроқ Байден Fox News телеканали журналисти саволига жавобан Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб айтганди.
Бунинг ортидан Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливанни чақиртирган ва унга норозилик нотасини топширганди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026