Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
2022 йил 25 март куни соат 16:15 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль кўприги устида, оралиқ масофани сақламаслик оқибатида ҳайдовчилар:
1) 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли;
2) 1970 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги "Captiva" русумли;
3) 1998 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Ваз-11184" русумли;
4) 1958 йилда туғилган О.И. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли;
5) 1990 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади ИИВ расмий хабарида.