Ўзбекистон | 10:11 / 28.03.2022
16383
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳар камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси марихуана ва пора билан ушланди

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда, Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси, 1992 йилда туғилган Ж.Р. фуқарога Каттақўрғон шаҳрида қурилаётган янги 12 қаватли уйлардан 3 хонали хонадонни давлат томонидан ажратиладиган субсидия ҳисобида сотиб олиши учун базавий рўйхатга қўшиши ва субсидия ажратиб бериши эвазига 1200 доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган. 

Шунингдек, Ж.Р.га нисбатан ўтказилган шахсий тинтув вақтида унинг ёнидан тахминан 5-10 грамм миқдоридаги марихуана гиёҳвандлик моддаси, 300 доллар пул маблағи ҳамда гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама топилган. 

Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид