Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харидор томонидан қайтарилган товар учун ҳам солиқ тўланадими? – ДСҚ масъули жавоб берди
Тадбиркорлар сотилган товар харидор томонидан қайтарилганда, қайтарилган чекни ОНКМда акс эттириш имкони йўқлиги боис муаммоларга дуч келмоқда. Давлат солиқ қўмитаси бу борада изоҳ берди.
Kun.uz’га мурожаат йўллаган тадбиркорлар онлайн назорат касса машинасида мижоз томонидан қайтарилган товар учун чекни қайтариш (возврат) функцияси йўқлигини, бу ортиқча муаммо келтириб чиқараётганини айтишган.
“Бирор маҳсулот сотилгандан кейин, маълум сабабларга кўра харидор уни қайтариб олиб келса онлайн назорат касса машинасида “возврат” йўқ, Кун ёпилгандан кейин чекни қайтариш мумкин эмас. Бу дегани тадбиркор ҳам солиқ тўлайди. Бу ҳолатда солиқ қўмитаси ҳеч қандай ечим бермаган”, – дейди у.
Ҳолат юзасидан изоҳ берган Давлат солиқ қўмитаси ахборот коммуникациялар департаменти директори Ҳаётжон Насруллоевнинг тушунтиришича, яқинда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида қайтарилган товар учун чекларни қайтариш функцияси қўшилган.
Давлат солиқ қўмитасининг расмий саҳифасида янги функция ҳақида маълумот ҳам берилган.
Унга кўра, ҳисоб-китобларнинг тўғри олиб борилишини таъминлаш мақсадида солиқ тўловчининг (my.soliq.uz) шахсий кабинетида онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали берилган чеклар бўйича маҳсулотлар қайтариб берилганда қайтариш чекларини ҳисобот даври учун рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилган.
Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларини қайтариш учун:
- my.soliq.uz порталида солиқ тўловчининг шахсий кабинети “ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари” бўлимидаги “Чекни қайтариш” менюсида чек чоп этилган сана ва савдо шохобчаси танланиб “Қидириш” тугмаси босилади;
- Кейинги босқичда “Қайтарилган чек” шаклланади. Ушбу бўлимда харид чеки рақами киритилиб “Юбориш” тугмаси босилади.
Kun.uz билан суҳбатда ДСҚ масъули Ҳаётжон Насруллоев қайтариш чекларини кейинги ойнинг 10-санасига қадар рўйхатдан ўтказиш мумкинлигини айтди.
“Товарларни қайтариш функцияси барча онлайн НКМ қурилмаларида мавжуд. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу функцияни ишлатишда муаммога дуч келса ўзи шартнома қилган техник хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиши мумкин”, - дейди у.
Мавзуга оид
13:50 / 16.08.2022
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди
12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?
15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди
18:04 / 16.05.2022