Жаҳон | 15:12 / 30.03.2022
12762
1 дақиқада ўқилади

Россияга қарши санкциялар кучайтирилиши тўғрисидаги хабарлардан сўнг нефт нархи кўтарилди

Сешанба кунги савдоларда бир баррел нефт нархи 114,83 долларгача кўтарилган, кечга яқин 107,71 долларга тушганди. 

Фото: Getty Images

Жаҳон бозорида Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 109,41 долларга етди

Сешанба кунги савдоларда бир баррел нефт нархи 114,83 долларгача кўтарилган, кечга яқин 107,71 долларга тушганди.

30 март куни нефт нархи 1,6 фоизга ошиб, 109,41 долларни ташкил этди.

WTI русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 106,03 долларга тенг бўлди.

Нарх ошишига ЕИ ва АҚШ Россияга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича музокара олиб бораётгани тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлди. 

ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Россия жаҳон нефт ва табиий газ бозоридан имкон борича тезроқ ажратиб қўйилиши керак.  

Мавзуга оид