Танзила Норбоева МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси мажлисида иштирок этди
Ўзбекистон парламенти делегацияси 29 март куни МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси ташкил топганининг 30 йиллигига бағишланган Ассамблея кенгашининг мажлисида иштирок этди.
МДҲ иштирокчи давлатлари парламентлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашган мажлисда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева маъруза қилди. Норбоева ўз нутқида Ассамблея қисқа вақт ичида МДҲ ҳудудида парламент аъзолари ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмига айланганини ва Ўзбекистон нафақат катта парламент оиласининг фаол иштирокчисига айлангани, балки МДҲ доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади.
“Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11 нафар депутати Парламентлараро Ассамблеянинг Доимий комиссиялари аъзоси бўлиб, улар фаолиятида фаол иштирок этиб келмоқда.
Ўзбекистонлик сенаторлар ва депутатлар Ҳамдўстлик маконида парламент ва Президент сайловларини ўтказиш учун МДҲ ПА мониторинг миссияларида мунтазам равишда (13 марта) иштирок этмоқда.
Ҳозирги вақтда Котибият билан биргаликда МДҲ ПА Кенгаши ва Ассамблеяси мажлисларини юқори ташкилий даражада, шунингдек, МДҲ Ёшлар Парламентлараро Ассамблеясининг мажлисини жорий йилнинг кузида Тошкент шаҳрида ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда.
Ишончим комил, мазкур тадбирлар парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга ва ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг истиқболли режасини шакллантиришга хизмат қилади”, деган Норбоева.
Мажлисда “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг 30 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарор кўриб чиқилган. Шунингдек, мажлисда соғлиқни сақлаш, сайлов жараёни ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024
Декабр ойи охирида МДҲ норасмий саммити бўлиб ўтади
20:31 / 27.10.2024