Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путинга Россия ва Украина раҳбарлари учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди
Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путин ўзаро телефон орқали мулоқотида Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулда ўтказилган музокаралари натижаларини муҳокама қилди.
Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.
Хабарга кўра, икки давлат раҳбарлари Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулда ўтказилган музокаралари натижаларини муҳокама қилди.
Қайд этилишича, “Эрдўған россиялик ҳамкасбининг эътиборини Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари ижобий руҳда ўтганига қаратди”.
Туркия етакчиси томонлар позицияларида соғлом фикрлашнинг аҳамиятини ва мулоқотни давом эттириш кераклигини таъкидлади.
Эрдўған шунингдек, Туркия Россия ва Украина раҳбарларининг учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
“Ўз навбатида, Россия етакчиси президент Эрдўғанга Истанбулда Россия ва Украина делегациялари учрашувини ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
09:07
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
22:53 / 11.05.2026
Путин илк маротаба уруш тўхташи мумкинлигига ишора қилди – CNN
09:11 / 11.05.2026
Путин Шрёдерни музокарачи сифатида таклиф қилди
14:17 / 10.05.2026