Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда тоғда адашиб қолган 4 киши қутқарилди
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тоғли ҳудудларда адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 1 апрель куни соат 20:25 да Ургут тумани Хўжайдиқ маҳалласида жойлашган «Ширбоқ ота» зиёратгоҳи юқори тоғ тизмасида 4 нафар фуқаро саёҳат қилиб, йўлдан адашгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари хабар қилинган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 2 апрель куни соат 04:10 да фуқаролар тоғдан соғ-саломат олиб тушилган.
Мавзуга оид
19:34 / 08.05.2026
Ургутдаги “ибтидоий” поликлиника тўрт ойда қандай ўзгарди?
09:29 / 10.11.2025
Ҳоким ёрдамчиси ва адвокат 2500 доллар билан ушланди
14:54 / 25.10.2025
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди
16:02 / 05.08.2025