Жаҳон | 20:14 / 04.04.2022
7622
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Twitter компаниясининг энг йирик акциядорига айланди - ОАВ 

Акциялар пакети қиймати 2,8 миллиард доллардан ортироқроқни ташкил этади.  

Фото: Reuters

Илон Маск Twitter компанияси улушини сотиб олгани тўғрисидаги хабардан сўнг компания акциялари нархи 20 фоиздан ортиқроққа ўсди, деб хабар берди Reuters.

АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси маълумотига кўра, Маск компаниянинг 73,5 миллион дона акциясига ёки барча акцияларнинг 9,2 фоизига эгалик қилмоқда.

Акциялар пакети қиймати 2,8 миллиард доллардан ортироқроқни ташкил этади.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Маск компаниянинг энг йирик акциядорига айланган.

Маскнинг ўзи ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид