Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда юк поезди релсдан чиқиб кетиши оқибатида 5та вагон дарёга тушиб кетди
Поезд соатига 37 километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган.
Шарқий Қозоғистон областидаги Оскемен – Кумистау темирйўл участкасида 18та вагон релсдан чиқиб кетди. Бешта вагон Иртиш дарёсига тушиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz "Қазақстан темир жоли" компанияси матбуот хизматига таяниб.
"3 апрел куни соат 12.04да Шарқий Қозоғистон областидаги Оскемен – Кумистау темирйўл участкасида юк поездининг 18та вагони релсдан чиқиб кетди. Поезд соатига 37 километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган. 5та вагон дарёга тушиб кетган", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, руда юкланган икки вагон Россияга тегишли бўлиб, қолган 16 вагонда "КазцинкТемирТранс" жамиятига қарашли юк олиб кетилаётган бўлган.
"Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолатнинг сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди", - деб маълум қилган темирйўл компанияси.
Транспорт полицияси департаменти мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари ўтказилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026