Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ва Сирдарёда фуқароларни тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишни айтиб пул олган шифокор ҳамда хўжалик бекаси ушланди
Фуқарони ишга киритиб қўйишини айтган шифокор 700, хўжалик бекаси 1 000 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Сурхондарёда ва Сирдарёда фуқароларни диспетчерлик ва ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шифокор ва хўжалик бекаси ушланган.
Жумладан, департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам станцияси навбатчи шифокори Р.Ғ. фуқаро Д.ни танишлари ёрдамида ушбу бўлимга диспетчерлик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 700 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департамент ҳамда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармалари ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Шўрчи ТТБга қарашли тез тиббий ёрдам бўлими хўжалик бекаси М.И. фуқаро М.ни бирлашмада ишловчи танишлари ёрдамида ҳамшира вазифасида ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
17:59 / 06.05.2026
Самарқандда хатна фожиаси: соғлом болаларни носоғлом тизим ўлдирди
21:10 / 03.05.2026