Ўзбекистон | 07:26 / 05.04.2022
22786
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Ғиёсиддин Сирожиддинов

Подполковник Ғиёсиддин Сирожиддинов Ўзбекистон Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Бахтиёр Усмонов

Шунингдек, подполковник Бахтиёр Усмонов Ўзбекистон Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бошқармаси жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Мавзуга оид