Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев Покистон ҳукумати раҳбарига парламент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.
5 апрель куни Шавкат Мирзиёевнинг Покистон бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, раҳбарлар муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирларини самимий табриклаб, ҳар икки мамлакатларнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.
2022 йил 3—4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма «йўл харитаси» ижросининг бориши кўриб чиқилди. Энг аввало, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм, маданият ва бошқа устувор йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорлик лойиҳа ва дастурларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Суҳбат давомида минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси Покистон ҳукумати раҳбари ва халқига ушбу мамлакатда бўлажак муҳим сиёсий тадбир — парламент сайлови муваффақиятли ўтишини тилаган.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026