Иқтисодиёт | 14:20 / 06.04.2022
14376
1 дақиқада ўқилади

«Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспорт агентлигига ўтказилди

Президент “Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат ташқи савдони тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чораларини янада кучайтириш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.

“Ўзтрейд” ва “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятларига ташқи савдо компанияларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги “Ўзтрейд” ва “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги (жамғармаларидаги) давлат акциялари (улушлари) пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқини амалга оширади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ҳафта муддатда Экспортни рағбатлантириш агентлигига “Ўзтрейд” ва “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги (жамғармаларидаги) давлат акциялари (улушлари) ўтказилишини таъминлайди.

Мавзуга оид