Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларда гепатит ва бачадон бўйни саратони учун бепул текширув ташкил қилинди
Гепатитни аниқлаш учун Тошкент шаҳрининг 6та ва 6 вилоятнинг марказий оилавий поликлиникаларида, бачадон бўйни саратони бўйича пойтахтдаги 5та ва Андижондаги 2та марказий оилавий поликлиникада текширувлар давом этяпти.
Гепатитни эрта ташхислаш ва даволаш учун бепул скрининг текширувлари Вирусология илмий текшириш институти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган.
Тошкент шаҳри учун:
- Шайхонтоҳур туманининг марказий поликлиникаси;
- Чилонзор туманининг марказий поликлиникаси;
- Учтепа туманининг марказий поликлиникаси;
- Олмазор туманининг марказий поликлиникаси;
- Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиника;
- Яшнобод туманидаги 30-сонли оилавий поликлиника.
Вилоятлар учун:
- Самарқанд вилояти: 2,4,9,12-оилавий поликлиникалари;
- Сурхондарё вилояти:1,2,3,4-оилавий поликлиникалари;
- Сирдарё вилояти: Мирзаобод, Гулистон, Янгиер оилавий поликлиникалари;
- Андижон вилояти: 1,2,3,4-оилавий поликлиникалари;
- Наманган вилояти:1,3,9,10-оилавий поликлиникалари;
- Фарғона вилояти: 1,4,5,6-оилавий поликлиникалари.
Бачадон бўйни саратони бўйича Вирусология илмий-текшириш институти ва Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ҳамкорлигида йўлга қўйилган текширувлар қуйидаги ҳудудларда олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳри учун:
- Юнусобод тумани марказий поликлиникаси;
- Чилонзор тумани марказий поликлиникаси;
- Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси;
- Яшнобод тумани марказий поликлиникаси;
- Шайхонтоҳур туманидаги марказий поликлиника.
Шунингдек, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникасида ҳам текширув давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
16:03 / 04.03.2026
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича миллий дастур қабул қилинади
23:46 / 07.02.2026
Шифокор кимларга пиёз ейиш мумкин эмаслигини айтди
19:22 / 31.01.2026