Самарқандда бир йилда 53 млрд сўмдан ортиқ алимент ундирилган
Самарқанд вилоятида 1 январь ҳолатига алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 34 508 та, яъни МИБ иш юритувидаги ишларнинг 28,3 фоизини ташкил қилган. Бу ҳақда бюронинг вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари юзасидан 2021 йилда амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 53,1 млрд сўмдан ортиқ алимент пуллари ундириб берилган. Жорий йилнинг ўтган уч ойида эса 21 млрд 3 млн сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилган.
МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фозил Файзиевга кўра, 2021 йилда бу тоифадаги ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан мунтазам профилактик суҳбат олиб борилган. Натижада, 1345 та ёш оила яраштирилган. 2022 йилнинг ўтган уч ойида ажрим ёқасидаги 1961 та оила тикланган.
2021 йил давомида ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг 2104 нафари ишга жойлаштирилган. Уларнинг доимий бандлиги таъминланиб, алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилган. Жорий йилнинг ўтган уч ойида худди шундай 640 нафар ишсиз алимент тўловчилар ишга жойлаштирилган.
2022 йилнинг ўтган уч ойида 267 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка, 35 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
17:12 / 30.10.2024