Ўзбекистон | 08:20 / 08.04.2022
3446
3 дақиқада ўқилади

Ҳукумат солиқ соҳасида давлат хизматлари бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлади

Фото: Fotolia

Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентлари тасдиқланди:

  • кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш. Ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт. Кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитаси махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, фақат электрон шаклда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди;
  • чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш). Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага Солиқ кодекси 130-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади;
  • солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш;
  • Ўзбекистонда товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш);
  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон резидентлари – юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш;
  • солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид