Давлат корхоналарига асосий фаолиятига хос бўлмаган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ёки қуриш тақиқланди
Президент “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги иштирокини чеклаш ва қисқартириш мақсадида, уларга Ўзбекистон президенти ва ҳукумати қарорларида назарда тутилмаган ҳолларда:
- асосий фаолиятига хос бўлмаган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ёки қуриш;
- рақобат ривожланган соҳада асосий фаолиятидан ташқари қўшимча фаолият билан шуғулланиш;
- асосий фаолиятига хос бўлмаган хўжалик жамиятлари устав капиталида иштирок этиш ёки ундаги улушни сотиб олиш тақиқланди.
Белгиланишича, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан асосий фаолиятига хос бўлган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ёки қуриш ҳамда хўжалик жамиятлари устав капиталидаги улушни сотиб олиш, шунингдек, асосий фаолиятидан ташқари қўшимча фаолият билан шуғулланиш кузатув кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банклари томонидан мулкни бегоналаштириш, уни сотиш шакли ва механизми, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг таркибидаги корхоналар устав капиталига учинчи шахслар томонидан инвестиция киритиш бўйича келишувлари (битим, шартнома, меморандум ва бошқалар) мажбурий тарзда ушбу корхоналар кузатув кенгаши билан келишилгандан кейин тузилади;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан ошмаслиги керак ҳамда бу харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилади (бундан Ўзбекистон президенти ва ҳукумати қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно).
Мавзуга оид
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
22:40 / 19.10.2024