Самарқандда тўққиз ойлик чақалоқни қасддан ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
Самарқанд туман судининг ҳукми билан қотилга 13 йил қамоқ жазоси берилган.
Олий суд матбуот котибининг хабар беришича, 2021 йил 20 октябр куни Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи М.Б. 9 ойлик фарзандини калтаклаб, унинг жонига қасд қилган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган гўдак вафот этган.
Шундан сўнг туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс тегишли тартибда ушланган.
Олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида 9 ойлик чақалоқни ўз отаси қасддан калтаклаб ўлдиргани исботини топган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида мазкур жиноят юзасидан суд мажлиси ўтказилган ва айбдорга ҳукм ўқилган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди томонидан тўққиз ойлик чақалоқни қасддан ўлдирган М.Б. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
16:43 / 27.11.2024
Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўмини онлайн қиморда ютқазиб қўйди
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024