Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Uzbekistan Airports» аэропортлари хусусий секторга ДХШ асосида бошқарувга берилади
Президент “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси:
а) икки ой муддатда “Uzbekistan Airports” АЖнинг Тошкент шаҳридаги ва ҳудудий халқаро аэропортларини модернизация қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш учун хусусий секторга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади. Бунда, Фарғона водийсидаги аэропортларни мақбуллаштириш орқали улардан самарали фойдаланиш чоралари назарда тутилади;
б) бир ой муддатда Жаҳон банкини жалб этиб, 2022 йил 1 июнга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни трансформация қилиш, ривожлантириш ва хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилишини таъминлайди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖни трансформация қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тасдиқланди.
Ишчи гуруҳ (Ж.Қўчқоров) 2022 йил 1 августга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни трансформация қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини киритади:
ўзининг йўловчи ва юк вагонларига эга хусусий операторлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда темирйўл транспорти хизматлари бозорида рақобатни ривожлантиришга қаратилган шаффоф ва мослашувчан тариф тизимини яратиш йўли билан тариф сиёсатини такомиллаштириш;
темирйўл транспорти корхоналарида операцион ва бизнес жараёнлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан, хизмат кўрсатувчи ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларни рақамли трансформация қилиш йўли билан интеграциялаш;
темирйўл орқали ички ва халқаро юк ҳамда йўловчи ташувларини давлат-хусусий шериклик ёки франшиза асосида хусусий секторга бериш;
в) 2022 йил 1 августга қадар халқаро молия институтлари билан биргаликда Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси доирасида жамоат транспорти фаолиятига хусусий секторни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳри мисолида Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиб, жорий этишни бошлайди.
Мавзуга оид
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026