Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украина билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини айтди
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Россия ва Украина делегациялари Туркияда ўтказилган музокараларда келишувларнинг муайян даражасига чиққанди.
Украина Истанбулда эришилган келишувлардан узоқлашиб кетди ва музокараларни боши берк вазиятга қайтарди, деди Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан музокаралардан сўнг.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина делегациялари 29 март куни Туркияда ўтказилган музокараларда келишувларнинг муайян даражасига чиққанди. Унга кўра, Украина учун хавфсизлик кафолатлари Қрим, Севастопол ва Донбассга тааллуқли бўлмаслиги керак эди.
«Сўнгра биз келишув жараёнини давом эттириш учун шароитлар яратишга ҳаракат қилдик. Бунинг ўрнига Бучадаги провокацияга дуч келдик ва энг асосийси, Украина томони Истанбулдаги келишувлардан узоқлашиб кетди», — деди Путин.
Путиннинг айтишича, эндиликда хавфсизлик талаблари бошқа, Қрим, Севастопол ва Донбасс масаласи келишувлар доирасидан чиқиб кетган.
«Яъни яна ўзлари ва барчамиз учун боши берк вазиятга қайтишди», - деди у.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026