Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди
Фото: Табылды Кадырбеков
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Боткен области Лайлак районидаги Селкана масканида тожик чегарачилари Қирғизистон чегарасини бузиб ўтган. Улар қирғиз чегарачиларининг тўхташ тўғрисидаги талабларига бўйсунмасдан, Қирғизистон ҳудудининг ичкарисига 20 метргача кирган.
Қирғизистон чегарачилари «огоҳлантирувчи ўқ узишга мажбур бўлган».
«Бунга жавобан Тожикистон чегарачилари қирғиз чегарачиларига қарата ўт очди», - дейилади хабарда.
Отишмани музокаралар орқали тўхтатишга муваффақ бўлинган, аммо қўшимча кучлар етиб келгач, отишма қайтадан бошланган.
«Навбатдаги отишма тахминан 30 дақиқа давом этди. Такрорий отишма чоғида Қирғизистон Республикаси ҳарбий хизматчиси яраланди. Шундан кейин Тожикистон томони Қирғизистоннинг Достук қишлоғини миномётлардан ўққа тута бошлади. Қирғизистон Республикаси чегара хизмати тожик ҳамкасбларни вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймасликка чақиради», дейилади Қирғизистон чегара хизмати хабарида.
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги кескинлик март ойи ўрталарида юзага келганди. 14 март куни Душанбедагилар Қирғизистон кучлари Тожикистоннинг Сомониён қишлоғини ўққа тутишгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026