Иқтисодиёт | 16:34
2522
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди

Қирғизистон расмийларига кўра, маҳсулотнинг ёрлиғи бўлмаган ва ветеринария-санитария талабларига жавоб бермаган. Ўш вилоятидаги “Дўстлик” чегара пунктидаги текширувдан кейин маҳсулот ортга қайтариб юборилган.

Фото: Alamy

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида, қирғиз-ўзбек давлат чегарасида жойлашган “Дўстлик” чегара ветеринария назорат пункти Ўзбекистондан олиб кирилган 650 кг колбаса маҳсулотларини ортга қайтариб юборди.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, маҳсулотлар ёрлиқсиз бўлиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ветеринария-санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

“Аниқланган қоидабузарликлар асосида юкларни Қирғизистон Республикасига олиб кириш тақиқланди. Инспекторлар тегишли баённомалар тузди, шундан сўнг юклар “Дўстлик” чегара ветеринария назорат пункти орқали Ўзбекистон Республикасига қайтарилди”, – дейилади вазирлик хабарида.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид