Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-ланкаликлар озиқ-овқат танқислиги сабабли Ҳиндистонга қочиб ўтмоқда – ОАВ
Маҳаллий ҳукумат Шри-Ланкадан кўплаб қочқинлар кириб келишини кутмоқда.
Шри-Ланка аҳолиси мамлакатдаги озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж моллари танқислиги сабабли Ҳиндистонга қочиб ўтмоқда, деб хабар берди IANS нашри.
Нашр маълумотларига кўра, якшанба куни Ҳиндистонга 19 киши ўтган, иқтисодий қочқинлар сони 39 нафарга етган.
Қочқинларнинг айтишларича, улар Ҳиндистонга қайиқда сузиб келиш ҳақини тўлаш учун бор мол-мулкларини сотган. Қочқинлар Тамил Наду штатидаги лагерга жойлаштирилган.
Маҳаллий ҳукумат Шри-Ланкадан кўплаб қочқинлар кириб келишини кутмоқда, деб ёзади IANS.
Маълумотларга кўра, Шри-Ланка 1948 йилдан буён кузатилган энг ёмон иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Мамлакатга келадиган туристлар сони кескин камайгани сабабли келиб чиққан хорижий валюта тақчиллиги инқирозга сабаб бўлди.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026