Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Реставраторлар малакасини ошириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Маъмурий регламент қуйидагиларни белгилайди:
- талабгорнинг малака сертификати олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза ва ҳужжатлар топшириш тартиби;
- малака ошириш курслари ва ўқув жараёнини ташкил этиш хусусиятлари, вазифалари ва тартиби;
- малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш;
- малака ошириш курсларини молиялаштириш тартиби.
Реставратор-усталар малакаси ҳар уч йилда ошириб борилади.
Мавзуга оид
16:17 / 10.11.2025
Тиббиёт ходимларига давлат хизматлари тўлови 2 баравар камаяди
13:54 / 19.09.2025
Ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади
11:07 / 17.09.2025
Алоқа операторларига "Ягона портал"даги пулли давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади
14:50 / 11.09.2025