Ўзбекистон | 18:55 / 14.04.2022
3845
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2021 йил IТ хизматлари экспорти 46 млн долларни ташкил этди

Шавкат Мирзиёев ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўнгги йилларда IТ соҳаси буткул янгидан ташкил этилгани таъкидланди.

Масалан, 2017 йилда соҳанинг экспорти ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, 2021-бу кўрсаткич 46 миллион долларга етди.

2022 йилнинг биринчи чорагида:

  • IТ хизматлари экспорти 16 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробар ошди;
  • жойларда қўшимча 2 минг 800 та мобил алоқа станциялари ўрнатилди (3 баробар кўп);
  • IT-парк томонидан 1,5 минг ёшлар иш билан таъминланиб, умумий сони 11,5 минг нафарга етди.

2022 йилдан барча янги қурилган кўп қаватли уйлар оптик интернет билан фойдаланишга топширилмоқда.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратаётгани қайд этилди.

Мавзуга оид