Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тазйиқ ва зўравонликка муросасиз бўлиш, аёллар бандлигини таъминлаш – Сенат раиси хотин-қизлар билан боғлиқ вазифаларни санади
“Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли” мавзусидаги иккинчи форум бўлиб ўтди. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева хотин-қизлар муаммоси билан ишлашга оид вазифаларни санади.
Сенаторлар ва депутатлар, давлат ташкилотлари мутасаддилари халқаро ташкилот вакиллари иштирок этган тадбирда хотин-қизларнинг сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш, уларнинг муаммолари муҳокама қилинди.
Форумда Сенат раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб, хотин-қизларга оид вазифаларни амалга оширишда парламентдаги аёлларнинг ўрни катта эканини, бунинг учун эса парламентарий аёлларнинг билими, тажрибаси, малакаси узлуксиз равишда юксалиб бориши талаб этилишини қайд этди.

“Барчамизнинг олдимизда турган муҳим вазифаларни унумли бажариш учун:
- парламентдаги ва вакиллик органларига сайланган депутат аёлларнинг фаоллигини ошириш, амалий фаолиятида қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратиш;
- берилган ваколатли имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш;
- хотин-қизларни таълимга кенг жалб этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш;
- хотин-қизларга, айниқса, қишлоқларда сифатли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш;
- хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
- оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, уларни “Аёллар дафтари” орқали манзилли қўллаб-қувватлаш;
- тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш;
- оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, дея вазифаларни санаб ўтди Танзила Норбоева форумда.
Форумда маълумот берилишича, айни пайтда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бошқарув лавозимидаги улуши 27 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 25 фоизга, сиёсий партияларда 44 фоизга, олий таълимда 46 фоизга етган.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026