Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади
Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 28-33 даража иссиқни ташкил этади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунлари ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво булутли бўлиши баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Чўл ҳудудларда ва шимолда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг кузатилади.
Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 14-19 даража илиқни, кундуз кунлари 30-35 даража иссиқни ташкил этади, бу меъёрий қийматлардан 6-8 даражага юқори бўлади.