Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда яшин уриши ва кучли ёғингарчилик оқибатида ўндан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Табиий офат Ассам штатидаги 7,3 мингдан ортиқ уйга зарар етказган.
Ҳиндистонда охирги икки кун ичида яшин уриши ва кучли ёмғирлар оқибатида ўндан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ассам штатида 14 апрел куни чақмоқ ва шамол билан кучли ёмғирлар бошланган.
Маълумотларга кўра, Дибругарх округида тўрт киши, Барпета ва Тинсукия округларида уч нафардан инсон ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Гоалпара округида 15 ёшли ўсмир яшин уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Табиий офат Ассам штатидаги 7,3 мингдан ортиқ уйга зарар етказган. Дарахтлар ва электр узатиш таянчлари қулаб тушган.
Ҳозирда аксарият аҳоли маҳаллий мактаблар биноларида жон сақлаётгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026