Ўзбекистон | 21:07 / 17.04.2022
21929
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

«Ўзбекистон темирйўллари» Афғонистон темирйўллари бошқармаси (ARA) 2011 йилдан буён «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темирйўл линиясини бошқариш билан шуғулланаётган компания фаолиятидан «тўла қониқиши» ҳақида маълумот берди. Аввалроқ ОАВда ARA босқичма-босқич бошқарувни ўз қўлига олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

12-14 апрель кунлари Термизда «Ўзбекистон темирйўллари» бошқарув раҳбарларининг Афғонистон темирйўллари бошқармаси бошлиғи Бахтулраҳмон Шарафат бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон темирйўллари» матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда Афғонистон томони Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Афғонистонга/Афғонистондан юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатлар, шунингдек, юкларни ўз вақтида қайта ишлашда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

Учрашувда, шунингдек, Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақида ОАВда тарқалган хабарларни рад этган.

Қайд этилишича, Афғонистон темирйўллари бошқармаси раиси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини таъкидлаган.

Афғонистон томони «Сўғдиёна-Транс» ШК («Ўзбекистон темирйўллари» АЖга қарашли)нинг «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўл линиясининг эксплуатацияси бўйича 2021 йилдан буён амалга ошириб келаётган ишларидан тўлиқ мамнунлигини билдирган.

Музокаралар давомида Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Бундан аввалроқ Афғонистондаги нашрлар «Толибон» ҳукумати Ҳайратон — Мозори-Шариф темирйўли бошқарувини ўз қўлига олмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқатганди. Хусусан, Афғонистон темирйўллари бошқармаси (ARA) мамлакат темирйўл вокзалларини қўшни давлатлар билан ишлатиш бўйича шартномалар Афғонистон манфаатларини ҳисобга олмасдан тузилгани, бу шартномаларни қайта кўриб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти