Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5та тоифадаги хусусий ташкилотларга “Электрон ҳукумат” маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Банклар, суғурта ташкилотлари, телекоммуникация ташкилотлари, хусусий клиникалар ва таълим муассасалари “Электрон ҳукумат” тизими маълумотлариданр фойдаланиш имконига эга бўлади. Бу ташкилотларга шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш талаби қўйилади.
Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, фуқаролар ва хусусий секторга қулайлик яратиш мақсадида айрим тоифадаги хусусий ташкилотларга “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Президент фармонига кўра, ушбу нодавлат ташкилотларнинг тоифадаги қуйидагилар:
- тижорат банклари;
- телекоммуникация ташкилотлари;
- хусусий тиббиёт муассасалари;
- нодавлат таълим ташкилотлари;
- суғурта ташкилотлари.
Белгиланишича, “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда учинчи шахсларга маълум қилмаслик бўйича зарур ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт.
Бунда, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш тегишли лицензиянинг талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб коммунал ташкилотлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан ўнлаб турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва “Тошиссиққуввати” ДУКка АКТ вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимларининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ишловчи Рақамли маълумотлар платформасига интеграция қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид
16:17 / 10.11.2025
Тиббиёт ходимларига давлат хизматлари тўлови 2 баравар камаяди
13:54 / 19.09.2025
Ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади
11:07 / 17.09.2025
Алоқа операторларига "Ягона портал"даги пулли давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади
14:50 / 11.09.2025