Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боррел Путинни Украина бўйича музокаралардан бош тортишда айблади
Жозеп Боррел Евроиттифоқ Украинага «тажовуздан ҳимояланиши» учун ёрдам беришини таъкидлади.
Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел ЕИ Россия Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича музокара ўтказишни истамаяпти деб ҳисоблашини, шу боис иттифоқ аъзолари Киевга ёрдам беришда давом этишини айтди.
«Музокаралар столи устида иш олиб боришми? Албатта! Эртага, ҳозир! Муаммо шундаки, Путин «йўқ» демоқда, — деди Боррел.
Унинг сўзларига кўра, Австрия канцлери Карл Неҳаммер Москвадан қайтиб келиб «Путин музокаралар тўғрисида гапиришни хоҳламаётгани» ва «Донбассда катта ҳужумга тайёрланаётгани»ни айтган.
Боррел ЕИ Украинадаги кескинлик тугашига умид қилаётгани ва Евроиттифоқ Украинага «тажовуздан ҳимояланиши» учун ёрдам беришини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026