Полша Россия билан нефт етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилмоқчи
Маълумот берилишича, ҳозирда Гданск ва Плоцкдаги нефтни қайта ишлаш заводлари йилига 26-27 миллион тонна нефтни қайта ишлайди. Унинг қарийб 60 фоизи Россиядан келтирилади.
Полша Россия билан нефт етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилишни кўзламоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг стратегик энергетика инфратузилмалари масалалари бўйича вакили Петр Наимский айтди.
Аввалроқ Полша ҳукумати мамлакат йил охиригача Россия энергияларидан бутунлай воз кечишини маълум қилганди.
"Нефт бўйича шартномаларни бекор қилиш ниятимиз бор. Бу мутлақо аниқ", - деди Наимский.
Унинг маълумот беришича, ҳозирда Гданск ва Плоцкдаги нефтни қайта ишлаш заводлари йилига 26-27 миллион тонна нефтни қайта ишлайди. Унинг қарийб 60 фоизи Россиядан келтирилади.
Шу билан бирга, Наимский Россия нефтидан воз кечган заводлар зарар кўришини қўшимча қилди.
"Бу албатта қимматга тушади, чунки кўплаб харидорлар нефт манбасини излаётган вазиятда шартномаларнинг ўзгариши нарх вақтинча бўлса-да кўтарилишига олиб келади", - деди у.
Мавзуга оид
15:20 / 28.09.2024
Полша Ўзбекистон телекоммуникация операторлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди
13:42 / 28.09.2024
Урганчда Ўзбекистон – Полша бизнес-форуми ўтказилди
00:21 / 27.09.2024
Полша суди жосусликда айбланган украин ва беларусга ҳукм ўқиди
01:04 / 25.09.2024