Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария» «Der Klassiker»да ғалаба қозониб, қаторасига 10-бор Бундеслига чемпионига айланди
Германия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган марказий баҳсда — «Der Klassiker»да пешқадам «Бавария» 2-ўриндаги «Боруссия» Дортмундни (63) қабул қилиб, Гнабри, Левандовски ва Мусиаланинг голллари эвазига ғалаба қозонди. Ягона жавоб тўпини Жан пенальтидан киритди.
Фото: Getty Images
Натижада Мюнхен клуби очколарини 75тага етказиб, турнир якунига уч тур қолганида навбатдаги чемпионликни қўлга киритди. Жамоа ўз тарихида 32-бор, қаторасига 10-марта Бундеслига ғолибига айланди.
Бундеслига. 31-тур
Бавария — Боруссия Д 3:1
23 апрель, «Альянц Арена»
Голлар: Гнабри (15), Левандовски (34), Мусиала (83) — Жан (52, пенальти).
Бавария – Нойер, Павар, Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Горетцка, Гнабри (Мусиала, 63), Киммих (Зюле, 90+3), Мюллер (Забитцер, 82), Левандовски (Шупо-Мотинг, 90+3), Коман (Сане, 82).
Боруссия Д – Ҳитц, Аканжи, Загаду, Геррейру, Жан, Брандт, Рейньер (Байно-Гиттенс, 67), Беллингем, Вольф (Пасслак, 88), Ройс, Ҳоланд (Мукоко, 88).
Огоҳлантириш: Жан (40).
Мавзуга оид
16:22 / 27.02.2026
ЕЧЛ қуръаси: «Сити»га яна «Реал» тушди
14:09 / 09.02.2026
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Интер», «Бавария» ва «ПСЖ» рақибларини йўқ қилмоқда
13:37 / 29.01.2026
Лиссабонда драма. Дарвозабон «Реал»га гол уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиқди
12:32 / 22.01.2026