Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Украинага 1,6 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
Полшадан Украинага қуроллар асосан автомобилларда етказилмоқда.
Фото: Reuters
Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Украинага 1,6 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берилганини маълум қилди.
«Бу Украина, Полша ва Европа суверенитетини сақлайди»,— дейилади Полша ҳукумати матбуот котиби Петр Мюллернинг хабарида.
Полша Украинага қурол етказиб беришни феврал охирларида бошлаганди.
Polityka журналининг ёзишича, Полшадан Украинага қуроллар асосан автомобилларда етказилмоқда.
Мамлакат Украинага ўқотар қуроллар, ракетага қарши мажмуалар, Javelin ва Stinger зенит-ракета мажмуалари, зирҳли нимчалар ва тиббий жиҳозлар етказиб бермоқда.
Мавзуга оид
08:28
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026