Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:36 / 23.04.2022
5933
2 дақиқада ўқилади
Талабалар ўртасида интеллектуал олимпиада ташкил этилади. Ғолиблар кадрлар захирасига киритилади
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадани ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
- олий таълим муассасалари ўртасида интеллектуал олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
- олий таълим муассасалари талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ташкилий қўмита:
- интеллектуал олимпиадага таълим йўналиши, соҳаси, мутахассислигидан қатъи назар, республикадаги барча олий таълим муассасалари талабаларини жалб этиш чораларини кўради;
- умумжамоа ҳисобида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларини рағбатлантириш, шу жумладан Ўзбекистон президенти совғаси топширилишини таъминлайди;
- интеллектуал олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига киритиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этиб боради;
Белгиланишича, интеллектуал олимпиадани ўтказиш билан боғлиқ:
- жамоаларнинг яшаш ва транспорт харажатлари ушбу жамоа аъзолари таълим олаётган олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан;
- ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни рағбатлантириш харажатлари Ўзбекистон президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Ёшлар ишлари агентлиги орқали Давлат бюджетидан “Заковат” интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилотига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025