Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда 514 нафар маҳбус афв этилади
Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов Қадр кечаси муносабати билан 514 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Туркманистонда 27 апрел куни Қадр кечаси муносабати билан 500 нафардан ортиқ маҳбус афв этилади.
Altın Asır телеканалининг хабар беришича, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов Қадр кечаси муносабати билан 514 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Фармонга мувофиқ, маҳбусларнинг ўз оилаларига тезроқ қайтишини таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилган.
Туркманистонда ўтган йили 1035 нафар маҳбус афв этилган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026