Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Байден арманлар билан боғлиқ тарихни яхшироқ ўрганиши кераклигини айтди
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, айрим мамлакатларнинг 1915 йилдаги воқеалар бўйича баёнотлари Туркия учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Фото: Anadolu Agency
АҚШ президенти Жо Байденнинг Усмонийлар давлатида 1915 йилда юз берган воқеалар тўғрисидаги баёноти тарихий воқеликка зид, чалкаш ва ёлғон ва маълумотларга асосланган ҳамда Анқара учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
«Жаноб Байден арманлар билан боғлиқ тарихни яхшироқ ўрганиши ва билиши керак. Биз унинг бу тарихни билмасдан туриб Туркияни айблашга уринишини кечира олмаймиз», - деди у.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Байденнинг 1915 йилдаги воқеалар бўйича сўзлари эътиборга молик эмас, чунки бу сўзлар мутлақо ёлғон ва асоссиз маълумотга асосланган.
«Арманистоннинг, айтиш мумкин бўлса, турли мамлакатларнинг ҳукумат ва парламентлари томонидан тан олинган даъволари бўйича баёнотлар биз учун ҳеч қандай кучга эга эмас»,- деди Туркия президенти.
У шунингдек, Анқара Россия ва Украина ўртасидаги низони тинч йўл билан ҳал қилишга уринаётганига тўхталиб ўтди ва Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказишини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:51
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
22:34 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Қўшма баёнот ҳамда ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади
20:57 / 29.01.2026