Жамият | 15:00 / 25.04.2022
5399
2 дақиқада ўқилади

UZTELECOM орқали муқаддас зиёрат пайтидаги қувончли ҳис-туйғулар билан бўлишинг!

Халқимизда ўз таассуротларини оила ва яқинлар билан баҳам кўриш одати бор, айниқса, уйдан олисда бўлган пайтда. Саудия Арабистонига узоқ кутилган муқаддас зиёратдаги ҳис-ҳаяжонларингиз билан бўлишиш эса ундан-да катта бахт!

Фото: UZTELECOM

Эслатиб ўтамиз, Умра ва Ҳаж зиёратларини амалга ошираётган ўзбекистонликлар учун UZTELECOM томонидан “ZAIN” (БАА) оператори тармоғи орқали халқаро роуминг учун махсус дақиқалар ва Интернет-трафик пакетлари тақдим этилади. Энди SIM-картани алмаштирмай туриб, Ўзбекистон билан алоқани таъминлаш янада арзон ва осонроқ!

Қуйидаги пакетлардан бирини фаоллаштириш орқали сиз UZTELECOM миллий операторининг халқаро мобил алоқа ва мобил Интернет хизматларидан кўплаб имтиёзлар билан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз:

  • 50 мин. 100 МБ – 80 минг сўм;
  • 50 мин. 500 МБ – 130 минг сўм;
  • 100 мин. 1000 МБ – 250 минг сўм.
  • 1 ГБ интернет-трафик – 125 минг сўм;
  • 2 ГБ интернет-трафик – 250 минг сўм;
  • 4 ГБ интернет-трафик – 480 минг сўм;
  • 6 ГБ интернет-трафик – 700 минг сўм.

МУҲИМ! Халқаро роуминг хизматларини Ўзбекистондан учиб кетишдан олдин фаоллаштириш зарур.

Хизматларни фаоллаштириш учун *188# USSD сўрови ёки MyUZTELECOM иловасидан фойдаланинг.

Муқаддас амалларни бажаринг, зиёрат давомида сеҳрли лаҳзалардан баҳра олинг ва UZTELECOM ёрдамида энг қулай шартларда яқинларингиз билан алоқада қолинг!

UZTELECOM – Миллий оператор.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид