Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter билан келишувдан сўнг Маскнинг бойлиги 29 млрд долларга камайди
Маскнинг бойлиги Tesla акциялари нархи тушиб кетиши оқибатида камайди. 27 апрел ҳолатига миллиардернинг бойлиги 239,2 млрд долларни ташкил этмоқда.
Фото: Hannibal Hanschke / Reuters
Twitter компаниясини сотиб олиш фонида Tesla асосчиси Илон Маскнинг бойлиги бир кун ичида 29 млрд долларга камайди, деб хабар берди Forbes.
Нашрнинг ёзишича, 27 апрел ҳолатига миллиардернинг бойлиги 239,2 млрд долларни ташкил этмоқда.
Маскнинг бойлиги Tesla акциялари нархи тушиб кетиши оқибатида камайди. Twitter директорлар кенгаши компания миллиардерга 44 млрд долларга сотилишини маъқуллагани тўғрисидаги хабардан сўнг Tesla акциялари нархи 12 фоизга арзонлашди.
Апрел ойида Маск 2,89 млрд доллар эвазига Twitter акцияларининг 9,2 фоизини сотиб олиб, компаниянинг энг йирик акционерига айланганди.
Кейинчалик Twitter Маскка компания бошқарувида қатнашишни таклиф қилган, аммо бу таклиф рад этилганди.
Мавзуга оид
07:33 / 23.02.2026
Маск Ойда электромагнит катапулта қурмоқчи
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026