Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев: Озарбойжон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди
Фото: «Интерфакс-Озарбойжон»
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
«Биз худди бошқа давлатлар сингари Украинанинг ҳам ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз ва дарахт ортига бекинмасдан, буни очиқ эълон қиламиз. Ҳа, Россия билан яхши муносабатда эканимизни инкор этмаймиз. Халқаро ҳуқуқ тамойиллари ҳеч қандай ҳолатда сиёсий устунлик сабаб бузилмаслиги керак», дея Алиевнинг баёнотидан иқтибос келтиради «Интерфакс-Озарбойжон».
Агентлик хабарига кўра, Алиев Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақида Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро контекстида айтиб ўтган. Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият Грузия ва Молдованинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Озарбойжонга ҳам худди шундай муносабатда бўлмаган.
- 23 апрел куни Украина президенти Володимир Зеленский Илҳом Алиев Украинани қўллаб-қувватлашини, Озарбойжон — Россия ва Украина ўртасидаги можарога нисбатан нейтрал позицияси Киев томонидан тўғри тушуниладиган «кам сонли давлатлардан бири экани»ни айтганди. «Биз нейтраллик мувозанатини тушунамиз, чунки уларда уруш чиқиши мумкин. Аммо биз кўпроқ нарса кутамиз ва узоқ вақт тушуна олмаймиз, чунки бу биз учун қийин бўлади», — деганди у.
Мавзуга оид
09:17
Украина ва АҚШ музокараларида силжиш бор, аммо тафсилотлар очиқланмади
20:11 / 22.03.2026
Россиянинг Украинадаги юриши кескин секинлади. Нима учун?
14:29 / 21.03.2026
Зеленский АҚШ билан бўлажак музокараларнинг асосий мавзуларини айтди
09:56 / 21.03.2026