Ўзбекистон | 12:41 / 29.04.2022
1871
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда солиқ тўловчиларнинг бюджетдан қарзи 140 млрд сўмдан ошди

Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ҳурмат Абдукаримов Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашида ҳисобот берди.

Фото: KUN.UZ

Қайд қилинишича, 2022 йилнинг 1-чораги учун бюджетга белгиланган 497,6 млрд сўмлик режа кўрсаткич 559,4 млрд сўмга ёки 113 фоизга бажарилиб, 62,3 млрд сўм қўшимча ундирилган.

1134 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олиниб, 308,3 млн сўм даромад солиғи ва 324,4 млн сўм ижтимоий солиқ ҳисобланган. 1203 нафар тадбиркор фаолияти қайта тикланиб, уларга 156 млн сўм даромад солиғи ва 191,8 млн сўм ижтимоий солиқ ҳисобланиб, давлат бюджетига ундирилган.

Тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлаши учун айланма маблағларини кўпайтириш мақсадида қўшилган қиймат солиғидан 41 та ҳолатда 28,2 млрд сўм ортиқча тўлов суммалари ҳисоб-рақамларига қайтариб берилган.

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятдаги солиқ тўловчиларнинг бюджетдан қарзи 140,8 млрд сўмга етган. 

1-чорак мобайнида солиқ органи қарорларига асосан қарздор 709 та корхонанинг 24 млрд сўмлик мол-мулки хатланган ва 7,2 млрд сўм солиқ қарзи ундириб олинган.

Мажбурий ундирув чоралари натижасидан тўғри хулоса чиқармаган 1012 та корхона-ташкилотнинг 63,3 млрд сўмлик солиқ қарздорлигини уларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича ишлар амалга оширилган ва 7,6 млрд сўм қарз ундириган. 

Шунингдек, ундирилиши умидсиз бўлган 112 та корхона-ташкилотларнинг 21,3 млрд сўм солиқ қарзи бўйича банкрот деб топиш юзасидан судларга ариза киритилган.

Мавзуга оид