Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда олти қаватли бино қулаши оқибатида қарийб 40 киши бедарак йўқолди
Бедарак йўқолганлардан ташқари, 23 киши вайроналар остида қолгани айтилмоқда.
Фото: CNS/AFP/China OUT
Хитойнинг Чанша шаҳрида олти қаватли бино қулаши натижасида 39 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.
Хабарда айтилишича, бинода дўконлар, умумий овқатланиш муассасалари ҳамда кичикроқ меҳмонхона жойлашган бўлган.
Бедарак йўқолганлардан ташқари, 23 киши вайроналар остида қолгани айтилмоқда. Қутқарувчилар беш кишини олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Бино қулаши сабаби ҳозирча аниқ эмас, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
01:20 / 10.05.2026
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026