Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Asialuxe Travel миллий туроператори ёз фасли учун топ-йўналишларни тақдим этди
Ёзги мавсумда Asialuxe Travel Чехия, Туркия, БАА, Грузия ва Мисрга саёҳат қилишни таклиф қилмоқда.
Asialuxe Travel Ўзбекистон аҳлини Рамазон ҳайити билан табриклайди ва уйингизда доимо илиқлик, бахт, муҳаббат ва фаровонлик бўлишини тилайди.
Миллий туроператор яқин орада ва ёзги мавсумда дам олиш учун эксклюзив йўналишларни тақдим этди.
Чехия: Прага, Карлов Вар

Энди виза кўмаги, комплекс туристик тўпламлар ва тўғридан тўғри рейслар шарофати билан, Прага ва Европанинг бошқа шаҳарларига саёҳат қилиш, шунингдек, ота-онангизга Карлов Варда дам олиш совға қилиш янада осонлашди.
Прагага тўғридан тўғри чартер рейслар 15 майдан ҳар ҳафта якшанба кунлари амалга оширилади.
Туркия: Анталия, Бодрум, Алания, Даламан ва Истанбул

Туркия — бу доимо ажойиб танлов. Анталияни исталган бюджетга мос меҳмонхоналар танлови, «барчаси киритилган» концепция ҳамда болалар ва катталар учун бўлган ўйин-кулги учун яхши кўришади.
Бодрум одатий туркча шаҳарларга умуман ўхшамайди. Баъзан бу Бодрум эмас, балки оппоқ уйлар, тор кўчалар ва ёрқин рангларга эга Греция деб ўйлаб қоласиз.
Даламан юмшоқ иқлими, фаол кўнгилочар машғулотлар ва дайвинг учун ранг-баранг сувости дунёси билан машҳур.
Алания эса оилавий шаҳар бўлиб, сайёҳларни меҳмонхоналарда яшаш учун ҳамёнбоп нархлар, илиқ денгиз ва қумли пляжлари билан ўзига жалб қилади.
Истанбул — бу Босфор бўйлаб сайр қилиш, мазали пахлава, хушбўй қаҳва ва Усмонийлар империясининг қадимий диққатга сазовор жойларидир.
Анталияга тўғридан-тўғри чартер рейслар ҳар ҳафта, ёзда эса деярли ҳар куни амалга оширилади. Аланияга 25 майдан — ҳафтада бир марта, Бодрумга 1 июлдан ва Даламанга 1 августдан — ҳар 10 кунда рейслар амалга оширилади.
Истанбулга мунтазам рейслар сешанбадан ташқари ҳар куни амалга оширилади.
БАА: Дубай

Дубай — бу деярли барча бинолар, аттракционлар, боғлар, аквариумлар, савдо марказлари ва бошқа кўплаб иморатлар «дунёдаги энг баланд/энг катта» номига эга бўлган футуристик шаҳар. Буларнинг барчасини ўз кўзларингиз билан кўришингиз мумкин.
Дубайга рейслар сешанбадан ташқари ҳар куни амалга оширилади.
Грузия: Тбилиси, Батуми

Мазали хинкали ва хачапурилар, ҳайратда қолдирадиган манзаралар, қизиқарли экскурсиялар ва Батумидаги Қора денгиз — фаол дам олишни яхши кўрадиганларга Грузия албатта ёқади.
Тбилисига рейслар ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Миср: Шарм-эль-Шейх

Сайёҳлар бу ерга тоза пляжлар, Қизил денгиз, дайвинг ва «барчаси киритилган» концепция учун келишади. Бу ердаги меҳмонхоналарда оилавий дам олиш учун барча қулайликлар бор: болалар майдончалари, энагалар, аниматорлар ва бошқа кўплаб нарсалар.
Шарм-эль-Шейхга рейслар 21 майдан ҳафтасига бир марта амалга оширилади.
Ёзги мавсум ёрқин ва унумли бўлиши кутилмоқда: карантин чоралари бекор қилиняпти, эмланганлик ҳақида сертификатингиз бор бўлса, ПЦР-тест керак эмас, кўплаб давлатлар ўз чегараларини очган ва сайёҳларни қабул қилишга тайёр.
Компания телефон рақами ва сайти орқали туристик тўпламлар нархлари, авиачипталар ва барча йўналишлар билан танишиш ҳамда уларни мустақил равишда банд қилиш мумкин: www.asialuxe.uz, 712017777.
Шунингдек, Asialuxe Travel маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида топиш мумкин.
Телефон: (+998) 71−201−7777
Манзил: Саида Барака кўчаси, 24.
Сайт: asialuxe.uz
Telegram: @asialuxe
Telegram гуруҳ: my_asialuxe
Telegram'даги қайноқ турлар: asialuxehottours
Telegram'даги қайноқ турлар ўзбек тилида: asialuxe_qaynoqtur
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Реклама ҳуқуқлари асосида
Мавзуга оид
14:59 / 16.06.2026
Американинг Expedia Group компанияси ва Asialuxe Travel ЖЧ-2026 давомида Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари учун меҳмонхоналарни брон қилишни йўлга қўйди
14:59 / 06.06.2026
Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди
17:00 / 14.05.2026
Анталиянинг энг яхши меҳмонхоналарига қандай тезроқ ва арзонроқ бориш мумкин: Asialuxe Travel Аланя (GZP) орқали қулай йўналиш очмоқда
19:00 / 08.05.2026