Жаҳон | 20:34 / 04.05.2022
12819
1 дақиқада ўқилади

Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган олим қатл қилинади

Стокҳолмдаги Каролина институтида шифокор ва ўқитувчи бўлиб ишлаган Аҳмад Ризо Жалолий 2016 йилда Эронда қўлга олинганди.

Фото: РИА Новости

Эрон суди томонидан олим Аҳмад Ризо Жалолийга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми 21 майгача ижро этилади, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.

Эрон ва Швеция фуқароси бўлган Жалолий Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган.

Стокҳолмдаги Каролина институтида шифокор ва ўқитувчи бўлиб ишлаган олим 2016 йилда Эронда қўлга олинганди.

У Исроилнинг «Моссад» ташқи разведка агентлиги билан ҳамкорлик қилгани учун ва жосусликда айбланиб ўлимга ҳукм қилинган. У шунингдек, эронлик ядрочи физикларнинг ўлимига алоқадор деб топилган.

Швеция ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилда Жалолийга Швеция фуқаролиги берилганини маълум қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид