Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва биржасида доллар курси 2020 йилдан буён илк марта 69 рублдан пастга тушди
Евро курси 72 рублни ташкил этди – бу 2020 йил февралидан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич.
Фото: ТАСС
Москва биржасида доллар курси 2020 йил июндан буён илк марта 69 рублдан пастга тушди. Савдо бошланган вақтда бир доллар 68,62 рублга тенг бўлди.
Евро курси 72 рублни ташкил этди – бу 2020 йил февралидан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич.
Россиянинг экспортдан олган даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори бўлмоқда, деди «Откритие Инвестиции» глобал тадқиқотлар бўлими таҳлилчиси Андрей Кочетков.
«Шу туфайли рубл мустаҳкамланмоқда», — деди у.
Bloomberg Economics экспертларининг фикрича, Россия 2022 йил якуни бўйича нефт ва газ экспортидан 321 млрд доллар атрофида даромад олиши мумкин, бу 2021 йилдагига нисбатан ўттиз фоизга кўп.
Мавзуга оид
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
22:51 / 22.12.2025
Инвесторлар 2026 йилда ҳам доллар курсининг пасайишини кутмоқда – ОАВ
16:02 / 05.12.2025
Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?
20:08 / 22.11.2025