ЕИнинг 15 мамлакатида номаълум турдаги гепатит билан боғлиқ юзга яқин ҳолат аниқланди
Энг кўп ҳолатлар Италия ва Испанияда қайд этилган — мос равишда 35 ва 22 ҳолат.
ЕИнинг 15 мамлакатида номаълум турдаги гепатит билан боғлиқ 95та ҳолат аниқланди, деб хабар берди Euractiv портали.
Хабарда айтилишича, 5 май ҳолатига ЕИнинг 15 мамлакатида 16 ёш ва ундан кичик бўлган болалар орасида номаълум турдаги ўткир гепатит билан боғлиқ 95 ҳолат қайд этилган.
Энг кўп ҳолатлар Италия ва Испанияда қайд этилган — мос равишда 35 ва 22 ҳолат. Нидерландия ва Данияда олтитадан, Ирландияда тўртта ҳолат аниқланган. Португалия ва Руминияда тўрттадан, Белгияда учта ҳолат қайд этилган. Австрия, Кипр, Франция ва Норвегияга иккитадан ҳолат тўғри келади. Германия, Полша, Словенияда биттадан ҳолат аниқланган.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти апрел ойи бошидан буён 11та давлатда болалар орасида номаълум турдаги гепатитга чалиниш билан боғлиқ 169 та ҳолат қайд этилгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:20 / 27.09.2024
ЕИ ва 30 дан ортиқ давлат Украинани қайта тиклашга келишиб олди
11:30 / 21.09.2024
ЕИ Украинага 35 млрд евро тақдим этади
10:50 / 20.09.2024
ЕИ Ливанда электрон қурилмаларнинг оммавий портлашини қоралади
14:50 / 17.09.2024