Ўзбекистон | 02:20 / 08.05.2022
9455
2 дақиқада ўқилади

Президент сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатга айланиш кераклигини айтди

Фото: Президент ахборот хизмати

Ўзбекистон хорижлик сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатга айланиши керак. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ташкил этилган ситуацион марказдаги учрашувда айтди.

«Менимча» телелойиҳасининг навбатдаги сонида президент ситуацион марказда масъулларга сайёҳлик ривожланиши учун тизимнинг мукаммал ишлаши зарурлигини тушунтирган видео кўрсатилди.

Президент тизим туризмни ривожлантириш учун ҳам муҳимлигини айтар экан Азиз Абдуҳакимовдан 2019 йил қанча сайёҳ келганини сўради. «6,7 миллион хорижлик сайёҳ келди, 13 миллион ички туристлар қайд этилган», деди Абдуҳакимов.

Кўрсатув давомида ситуацион марказда туристлар билан ишлаш учун алоҳида тизим қилингани ҳикоя қилинган. Меҳмонхоналар атрофи ва туристик объектлар камералари доимий назорат қилиниши кўрсатилди.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ситуацион марказ адолатни таъминлашга хизмат қилиши керак: «Адолат мезони жорий қилинганини халқимиз сеза бошласа, ҳеч қандай ташвиқот керак бўлмайди», деди президент.

Мавзуга оид