Жаҳон | 19:54 / 09.05.2022
6861
1 дақиқада ўқилади

Филиппин президентлигига сайловда собиқ диктатор Маркоснинг ўғли етакчилик қилмоқда

Вице-президент сайловида эса амалдаги президент Родриго Дутертенинг қизи Сара Дутерте-Карпио энг кўп овоз тўплаган.

Фото: Afp | Getty Images

Филиппин президентлигига сайловда овозларнинг 53,5 фоизи ҳисоблаб чиқилгани натижаларига кўра собиқ диктатор Фердинанд Маркоснинг ўғли – кичик Фердинанд Маркос етакчилик қилмоқда.

Сайлов комиссиясининг маълумот беришича, Маркос 17,5 млн овоз олган. Унинг асосий рақобатчиси ҳисобланган вице-президент Лени Робредо 8,3 млн, собиқ боксчи, сенатор Мэнни Пакяо 1,4 млн овоз олган.

Шу билан бирга, Филиппиннинг амалдаги президенти Родриго Дутертенинг қизи, Давао шаҳри мэри Сара Дутерте-Карпио вице-президент сайловида 17,1 млн овоз билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда 5,2 млн овоз билан Кико Пангилиан ва 4,7 млн овоз билан Висенте Сотто III бормоқда. 

9 май куни Филиппинда президент, вице-президент, сенаторлар, конгрессменлар ва бошқа бошқарув органларига сайловлар бўлиб ўтди. Мамлакатнинг 77 ёшли президенти Дутерте конституция бўйича қайта сайлана олмайди, у 30 июн куни лавозимини тарк этади. 

Мавзуга оид