Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукуматнинг маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими вазифалари белгиланди
Фото: Kun.uz
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат бўлимнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва масъулиятини, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. Бўлим фаолияти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти бўйича Вазирлар Маҳкамасини, унинг аппаратини ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Бўлимнинг асосий вазифалари:
- соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этиш;
- маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида қонунлар, президент фармонлари, қарорлари, буйруқлар, баённомалар ва йўриқномалар, “йўл хариталари”, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини назорат қилиш;
- маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иш фаолияти самарадорлигини сифат жиҳатидан янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини ташкил қилиш;
- кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш ва бошқалар.
Мавзуга оид
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026